Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестри юритилади

© Sputnik / Виталий БелоусовДети за компьютером
Дети за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Oбуна бўлиш
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестри юритилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилишди.
Қуйи палата матбуот хизмати хабарига кўра, қонун лойиҳаси билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишнинг тамойиллари, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларнинг юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари белгиланмоқда.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш ва унга адвокатларни киритишнинг очиқ ва шаффоф механизмлари, ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади. Бу билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш мумкин бўлади.
Таъкидланишича, бу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш ва малакали юридик ёрдам олишга бўлган кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, давлатнинг ушбу мақсадда ажратаётган маблағлари сарфланиши устидан самарали назорат ўрнатилади.
Адвокатура фаолияти рақамлаштирилади
Янгиликлар лентаси
0