Дунёда

Дон ортилган илк кема Истанбулга етиб келди

© AP Photo / David GoldmanСухогруз Navi-Star с зерном в порту Одессы. Архивное фото
Сухогруз Navi-Star с зерном в порту Одессы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дон ортилган "Razoni" юк кемаси Қора денгиздан Босфор бўғозига етиб келди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Душанба куни эрталаб Одесса портидан йўлга чиққан дон ортилган “Razoni” юк кемаси сешанба куни кечқурун Истанбулга етиб келди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Дон ортилган "Razoni" юк кемаси Қора денгиздан Босфор бўғозига етиб келди. У ўзига ажратилган жойга лангар ташлади", - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, кема бугун Қўшма мувофиқлаштириш марказига аъзо бўлган Туркия, Россия, Украина ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари томонидан кўздан кечирилади.
22 июл куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина ғалласини экспорт қилишда Россия томонидан ёрдам кўрсатиш бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина ғалласи, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0