Дунёда

Германиянинг собиқ канцлери “Шимолий оқим-2”ни ишга туширишга чақирди

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишЦеремония начала строительства газопровода "Северный поток"
Церемония начала строительства газопровода Северный поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Герхард Шрёдер “Шимолий оқим-2”ни ишга тушириш билан Германия дуч келган энергетика инқирозини бартараф этиш мумкин деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Германия дуч келган энергия таъминотига оид оддий бўлмаган вазиятда “Шимолий оқим-2” газ қувурини ишга тушириш ёрдам бериши мумкин. Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер “Stern” нашрига берган интервьюсида шундай фикрни билдирди.
Шрёдер газ қувури қуриб битказилганини эслатди ва энг оддий қарор “Шимолий оқим-2”ни ишга тушириш бўлган бўлиши мумкинлигини қайд этди.
“Агар вазият янада қийинлашса, бу газ қувури бор, ва иккита “Шимолий оқим” (“Шимолий оқим” ва Шимолий оқим-2) газ қувурлари билан немис саноати ва уй хўжаликлари учун етказиб беришда муаммо бўлмайди”, - дея таъкидлади Германиянинг собиқ канцлери.
Аввалроқ бундестагнинг энергетика ва иқлим масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Клаус Эрнст Германияни газ билан таъминлаш учун “Шимолий оқим-2”ни ишга туширишга оид музокараларни бошлашга чақирган эди.
Россия президенти Владимир Путин Теҳрондаги матбуот анжуманида Европага газ етказиб бериш ҳажмини ошириш учун "Шимолий оқим-2"ни ишга туширишни таклиф қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Шимолий оқим - 2” ишга тўлиқ тайёр, аммо уни сертификация қилишни Германия Россия Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган махсус ҳарбий операция бошлаганидан кейин тўхтатиб қўйган.
Янгиликлар лентаси
0