Коррупцион жиноятлар оқибатида давлатга етказилган зарар уч баравар ошди - Сенат

© Bernad GavrilМужчина кладет конверт с деньгами в карман пиджака
Мужчина кладет конверт с деньгами в карман пиджака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2021 йилда коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм моддий зарар етказилган.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилда коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм моддий зарар етказилган. Бу ўтган йилга нисбатан 3 баравар кўп. Бу ҳақида Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, республикада коррупцион жиноятларга қарши олиб борилган фаол ишлар натижасида 2021 йилда республика бўйича 3 769 та коррупцияга оид жиноят иши судларга юборилган. Ушбу жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3 бараварга ошган.
Аксарият коррупцияга оид жиноятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида энг ёмон кўрсаткичлар қайд этилган.

“Давлат бюджетининг жами харажатлари 103,0 трлн етган, амалга оширилган жами харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,9 фоизга ортган”, - дея таъкидланди мажлисда.

Янгиликлар лентаси
0