Россия

Кремль Россия Украина муаммосини дипломатия йўли билан ҳал этишга тайёрлигини билдирди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишВид на Кремль
Вид на Кремль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Песков Россия Украина муаммосини музокаралар йўли билан ҳал қилишга тайёр эканини маълум қилди, бироқ ўз шартлари асосида.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Россия Украина муаммосини ўз шартларида дипломатия йўли билан ҳал қилишга тайёр. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Германия собиқ канцлери Герхард Шредёрнинг Россия можарони музокаралар йўли билан тартибга солиш истаги борлиги ҳақида айтган гапларига шундай муносабат билдирди.
“Россия Украина муаммосини ўз шартларида дипломатия йўли билан ҳал қилишга тайёр ва тайёрлигича қолмоқда. Бу шартлар Истанбулда келишиб олинган эди, ва улар ҳар икки томон, Россия ва Украина музокарачилар томонидан мувофиқлаштирилган эди. Кейин Украина томони келишувдан бош тортди ва музокараларни бас қилди. Россия тайёр, бизнинг шартларимиз Украина томонига жуда яхши маълум”, - деди Кремль вакили.
Песков Шредёр Украина атрофидаги муаммони дипломатия йўли билан ҳал этишда воситачи бўлиш истагини билдирмаганини қўшимча қилди.

Россия-Украина музокаралари

Россия-Украина музокаралари 28 февралда, уруш бошлаганидан тўрт кун ўтиб ўтказила бошлади. Беларусда бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди, кейин музокарачилар видео алоқа орқали мулоқотни давом эттирди. 10 март куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган дипломатик форум доирасида Туркия Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Дмитрий Кулебанинг учрашувини ташкил қилди. 29 март куни эса Истанбулда юзма-юз музокаралар бўлиб ўтди. Унинг якунлари бўйича Россия делегацияси Украина томонидан ўрганиб чиқиладиган ва мамлакат раҳбариятига етказиладиган аниқ шаклланган позиция ва таклифларни олди..
Бироқ, кейинроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина музокаралар жараёнини секинлаштириш мақсадида ўз таклифларидан воз кечиб, кўплаб провокациялар яратаётганини айтди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украинада тинчлик Россия шартларида ўрнатилишини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0