Дунёда

Лавров Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ нимани исботламоқчилигини айтди

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ бутун дунёга ўзининг жазоланмаслигини исботламоқчи.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ бутун дунёга ўзининг жазоланмаслигини исботлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Бу биз Украинадаги вазиятга нисбатан гапираётган чизиқни акс эттиради, менда ҳеч қандай шубҳа йўқ - бу ҳаммага уларнинг жазоланмаслигини исботлаш истаги”, деди Лавров Мьянмадаги музокаралар якунида журналистларга берган интервьюсида.
“Бу Хитой Халқ Республикаси учун нимани англатишини яхши билган ҳолда, мен бундай қўзғашни кутилмаганда яратиш учун бошқа сабаб кўрмаяпман”, деди Россия ТИВ раҳбари.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолёти 2 август куни Тайпей аэропортига қўнди. Бу АҚШ расмий вакилининг 1997 йилдан буён ушбу оролга амалга оширган биринчи ташрифи бўлди.
Хитой Тайванни ўзининг ажралмас қисми деб билади ва сўнгги 50 йил давомида “ҳудудий яхлитлик” сиёсатини ўтказмоқда. Шу сабабли ХХР Тайпей вакиллари ҳамда хорижий давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари ва ҳарбийлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага доимо қарши чиқиб келган.
Хитойнинг БМТдаги расмий вакили Чжан Цзюнга кўра, хорижий давлатлар томонидан Хитой ва Тайваннинг “ҳудудий яхлитлик” тамойилни менсимаслик – бу “қизил чизиқ”дан ўтишдир.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг ушбу сафарини “провокация” ва бошқа “давлатлар ҳуқуқ ва манфаатларини менсимаслик” деб атади.
Янгиликлар лентаси
0