Дунёда

Махсус операция Россияга “ўзига қайтиш” имконини беради – Россия ТИВ

© Пресс-служба Минобороны РФ / Фотобанкка ўтишПродвижение колонн российской армии на освобождённых территориях Харьковской области
Продвижение колонн российской армии на освобождённых территориях Харьковской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ташқи сиёсатни режалаштириш департаменти директори Алексей Дробинин: махсус операция Россияга ўзига қайтиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Махсус ҳарбий операция Россиянинг глобал марказлардан бири сифатида ўз тақдирини ўзи белгилаши, Россиянинг “ўзига қайтиши” учун кенг имкониятлар яратади. Бу ҳақда Россия ТИВ Ташқи сиёсатни режалаштириш департаменти директори Алексей Дробинин таъкидлади.
“Россиянинг ўзига қайтиш вақти келди. Ўзини ўзига хос цивилизациянинг тарихий ўзаги, Евроосиё ва Евро-Тинч океанининг энг йирик давлати, дунёдаги энг кучли геосиёсий марказлардан бири сифатида тан олиш вақти. Махсус ҳарбий операция бундай ўз тақдирини ўзи белгилаш учун кенг имкониятлар яратади”, деб ёзган Дробинин “Тарих дарслари ва келажак қиёфаси: Россия ташқи сиёсати ҳақида мулоҳазалар” мақоласида.
Унинг фикрича, “давлат ва жамиятнинг пухта ўйланган мафкуравий сафарбарлигисиз ўзликка қайтиш мумкин эмас”.
“Бу Ғарбга қарамликнинг барча кўринишларидан халос бўлгандан кейин самарали ташқи сиёсат юритиш учун ҳам зарурий шартдир. Муболағасиз айтиш мумкинки, махсус ҳарбий операция янги дунё тартибини ўрнатиш, халқаро майдонда кучларнинг янги уйғунлашуви йўлидаги муҳим босқичга айланди. Улуш кўп жиҳатдан ҳарбий ҳаракатлар бориши, жаҳон иқтисодиёти таркибидаги ўзгаришлар ва низони сиёсий жиҳатдан ҳал қилиш параметрларига боғлиқ бўлади. Айни пайтда тақдирнинг ўзи яна Россияни жаҳон тарихининг асосий яратувчилари қаторига қўйди”, дейди Дробинин.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волновах, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган.
Янгиликлар лентаси
0