Иқтисод

Етти мингдан ортиқ мурожаат: Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
2021 йил 20 август куни давлат раҳбари тадбиркорлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказган эди. Бу сана мамлакатда “Тадбиркорлар куни” сифатида белгиланиб, бундай учрашувлар анъанавий тарзда, ҳар йили ташкил этиладиган бўлди.
Бу йил ҳам мазкур мулоқотга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбиркорлардан савол ва таклифларни йиғиш бўйича республика штаби ҳамда “колл-марказ” ташкил этилган. Унга бугунги кунгача 7 минг 200 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган. Республика штаби аъзолари уларда кўтарилган тизимли ва хусусий масалаларни ҳар куни муҳокама қилиб бормоқда. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳадаги тизимли муаммоларга алоҳида эътибор қаратди.
Таҳлилларга кўра, хусусий мулк ҳимояси, лицензия ва рухсатномалар олишдаги бюрократия, тадбиркорлар учун кредит, ер ва бино ажратиш, солиқ маъмурчилиги ҳамда инфратузилма масалалари долзарб бўлиб турибди. Йиғилишда бу муаммоларнинг сабаблари ва уларни ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари ҳар бир мурожаатни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қийнаётган масалаларни алоҳида назоратга олиб, қонуний ва ижобий ечим топиш зарурлигини таъкидлади. Ҳудудларга чиқиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш асосида бизнес учун шароитларни яхшилаш, тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.
Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилиши белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокидаги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0