Москвадаги "Саёҳат қил!" форумида Ўзбекистон нималарни намойиш этади?

© Sputnik / Alexey Filippov / Медиабанкка ўтишПамятник Владимиру Ленину на ВДНХ в Москве
Памятник Владимиру Ленину на ВДНХ в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Oбуна бўлиш
"Саёҳат қил" форуми доирасида Ўзбекистон ҳунармандларининг маҳорат дарслари ва палов дегустацияси ва сайёҳлик манзиллари тақдимоти бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Москвадаги ВДНХ боғида 4 август куни бўлиб ўтадиган "Саёҳат қил!" сайёҳлик форумида Ўзбекистон ҳам ўз стенди билан иштирок этади. Бу ҳақида Sputnik мухбирига тадбир ташкилотчиларига хабар қилишди.
Тадбир дастурига кўра, республика стенди соат 13:00да расман очилади. Ўзбекистон "Саёҳат қил!" форумининг ҳамкори бўлиб, стенд очилишига Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботиржон Шаҳриеров ва Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ташриф буюришади.
Форум доирасида 4 август куни соат 13:30 да Ўзбекистон стенди ёнида палов дегусацияси бўлиб ўтади. Шу билан бирга, ВДНХ боғида ташриф буюрувчилар ўзбекистонлик санъаткорларнинг чиқишларини ҳам томоша қилишлари мумкин бўлади. 15:30да эса ўзбек ҳунармандларининг маҳорат дарслари бошланади.
"Саёҳат қил!" форуми Москвада 7 августга қадар давом этади. Ушбу тадбир барча хилма-хиллиги билан замонавий туризм саноатига бағишланган. Битта сайтда Россия минтақаларининг имкониятлари намойиш этилади - машҳур туристик маршрутлардан тортиб машҳурлик касб этаётган ноодатий туристик форматларгача: глампинг, автотуризм, гастрономик турлар ва экотуризм, таълим ва тиббий туризм ва бошқалар.
Шунингдек, тадбир давомида ҳукумат ва бизнес вакиллари, етакчи экспертлар ва инновацион рақамли хизматлар яратувчилари соҳани ривожлантириш бўйича ғояларни муҳокама қилмоқда. Тадбир меҳмонлари учун маҳорат дарслари ўтказилмоқда, Россия ва хориждаги сайёҳлик йўналишлари ва курортлари кўргазмаси ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0