Жамият

Наманганда қадимги оташпарастлар ибодатхонаси топилди – тафсилотлар

© Туризм ва Маданий мерос агентлиги Наманганда қадимги оташпарастлар ибодатхонаси топилди – тафсилотлар
Наманганда қадимги оташпарастлар ибодатхонаси топилди – тафсилотлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қадимги ибодатхонани очиқ осмон остидаги музейга айлантириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Наманганда қадимги оташпарастлар ибодатхонаси топилди. Археологик обьектини очиқ осмон остидаги музейга айлантириш режалаштирилган. Бу ҳақида Туризм ва Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Норин тумани Учтепа қишлоғида қадимги Хайлам шаҳри оташпарастлар ибодатхонаси жойлашгани аниқланди. Ибодатхона милодий VII-VIII асрларга қадар мавжуд бўлган. Қазишма ишлари вақтида роҳиб ва роҳибаларга тегишли суяк қолдиқлари, 50 дан ортиқ ўчоқ излари ҳамда сопол идиш синиқлари топилди.
“Учтепа-2да ўтказилган археологик тадқиқотлар ибодатхона ёнғин натижасида вайрон бўлганини кўрсатди. Руҳонийларга тегишли экани тахмин қилинаётган жасад қолдиқларида эса ўткир тиғли қурол билан етказилган зарба излари топилди. Ушбу топилмалар ва ёнғин излари ибодатхонада жанг олиб борилганини кўрсатиб турибди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Учтепа-2 археология обьекти консервация қилинди.
© Туризм ва Маданий мерос агентлиги Наманганда қадимги оташпарастлар ибодатхонаси топилди – тафсилотлар
Наманганда қадимги оташпарастлар ибодатхонаси топилди – тафсилотлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Наманганда қадимги оташпарастлар ибодатхонаси топилди – тафсилотлар
Обьектининг девор ва том қисмларини иссиқ ва совуқдан сақлаш учун изоляция ишлари амалга оширилиши ва обьектда доимий бир хил ҳароратни сақлаш мақсадида совутиш ва иситиш ускунаси ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, обьектни очиқ осмон остидаги музейга айлантириш бўйича таклиф Вазирлар Маҳкамасига киритилиши режалаштирилган.
Ушбу обьект академик Аҳмадали Асқаров томонидан очиб ўрганилган ва бир қатор тадқиқотлар ўтказилган.
Янгиликлар лентаси
0