Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олишади

© Sputnik / Дильшода РахматоваФейерверк в честь фестиваля Международного искусства бахши озарило термезское небо вечером 6 апреля
Фейерверк в честь фестиваля Международного искусства бахши озарило термезское небо вечером 6 апреля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликлар мустақилликнинг 31 йиллигини муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонликлар мустақилликнинг 31 йиллигини муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгиланган.
Ҳужжатга асосан:
· 1 сентябрь – пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
· 2 сентябрь – жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
· 3 сентябрь – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
· 4 сентябрь – якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).
Аввалроқ, Ўзбекистонда мустақилликнинг 31 йиллиги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиор остида ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда кенг нишонланланади.
Янгиликлар лентаси
0