Дунёда

Россияни тажовузкор деб атаётган Украина ундан газ транзити учун пул оляпти – Песков

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишЕжегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина
Ежегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Песков: Украина Россия газининг транзити учун Россиядан мунтазам равишда пул оляпти.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Украина Россия газининг Европага транзити учун Россиядан мунтазам равишда пул олишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Биз украиналикларга ишлаётган ягона линия орқали транзит учун пул тўлашда давом этамиз. Тажовузкор ўз йўлига, лекин (украиналиклар) пул қабул қилади ва тўлов ўтади”, -деди Кремль вакили.

Песковнинг сўзларига кўра, Москванинг келишув шартлари Киевга яхши маълум ва улар у ёки бу тарзда тақдим этилади.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волновах, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган.
Янгиликлар лентаси
0