Россиянинг яна бир университети билан қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади

© Министерство Среднего и специального образования РУзВстреча с делегацией Южноуральского ГУ
Встреча с делегацией Южноуральского ГУ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Oбуна бўлиш
Жанубий Урал университети ректори ўзбекистонлик ўқувчиларни халқаро "Звезда" фанлар олимпиадасида қатнашишга таклиф этди.
ТОШКЕНТ, 3 авг - Sputnik. Россиянинг Жанубий Урал Давлат университети билан қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Бугун, 3 август куни вазир ўринбосари К. Каримов ҳамда Жанубий Урал давлат университети ректори A.Вагнер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
© Министерство Среднего и специального образования РУзВстреча с делегацией Южноуральского ГУ
Встреча с делегацией Южноуральского ГУ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Встреча с делегацией Южноуральского ГУ
Унда томонлар Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассаалари ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик алоқалари кўламини юқори баҳолаган ҳолда, республикамизнинг бир қатор ОТМ ва мазкур университет билан алоқаларни кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
“Ўзбекистон ва Россия ректорлари конференцияси, Таълим форуми каби йирик тадбирлар икки мамлакат олий таълими вакиллари ўртасида ўзаро мулоқот учун самарали платформа бўлиб хизмат қилмоқда. Жанубий Урал давлат университетини ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз”, – деди вазирнинг биринчи ўринбосари К. Каримов.
Ректор А. Вагнер республикамиз ОТМ билан ҳамкорлик учун қатор манфаатли йўналишларни санаб ўтди. Шу билан бирга, ректор ўзи раҳбарлик қилаётган ОТМ томонидан ташкил этиладиган халқаро "Звезда" фанлар олимпиадасида республикамиз академик лицей ўқувчиларини қатнашишга таклиф этди.
Шунингдек, учрашувда Жанубий Урал давлат университети ва Тошкент давлат техника университети ўртасида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, ТДТУ талабаларининг ушбу хорижий ОТМ магистратурасида таҳсил олиши учун грант ўринларини ажратиш, илмий кенгашларда диссертациялар ҳимояси ва икки ОТМ илмий журналларида мақолалар чоп этиш каби йўналишларда ишларни янада жадаллаштиришга келишилди.
Маълумот учун: Жанубий Урал давлат университети – Россия Федерациясининг Челябинск вилоятида фаолият юритаётган 16 та ОТМ орасидаги энг йирик таълим муассасаси, шунингдк, у кўп маданиятли ва кўп миллатли СМАРТ-Университет ҳисобланади. Университет 1943 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 30 мингдан ошиқ талаба таълим олмоқда.
Набережная реки Миасс. Город Челябинск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Челябинск вилояти Тошкентда шоу-рум очмоқда
Янгиликлар лентаси
0