Сиёсат

ШҲТнинг ягона транспорт хабини қуриш керак – Қозоғистон элчиси

© Sputnik / Зафар ХалиловФлаги стран ШОС
Флаги стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Дипломатнинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда Покистон ва Ҳиндистонга чиқиш имкониятига эга транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга талаб катта.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ягона транспорт хабини қуриши керак. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форумида маълум қилди, деб хабар беради Sputnik мухбири.
Дипломатнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳозирда давлатлараро назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилмоқда ва кенгайтирмоқда.
“Бугунги кунда денгиз ташувлари нархининг ўсиши Евроосиёнинг марказий қисмида қуруқлик ташувларига бўлган талабни кучайтирди. Шу муносабат билан Евроосиёнинг жанубидан шимолга ва шарқидан ғарбга ўзаро боғланган транспорт коммуникацияларини йўлга қўйиш масаласи жуда долзарб”, деди Сатибалди.
Унинг қўшимча қилишича, Марказий Осиёда Покистон ва Ҳиндистонга чиқиш имкониятига эга транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга талаб катта.
“Ишончим комилки, ШҲТга аъзо мамлакатларимиз транспорт алоқаларимизни йўлга қўйиб, уларни ягона транспорт хабига бирлаштирса, бу ташкилотимизнинг интеграция жараёнларини сезиларли даражада чуқурлаштиради”, деди Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми ўз ишини бошлади. Форум савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
Ишбилармон доиралари учун бизнес-форум, “В2В” учрашувлар ва Ўзбекистон ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади. Форум давомида бир қатор битимлар имзоланиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0