Сиёсат

Тошкентда ШҲТ Ҳудудлар раҳбарларининг форуми ўз ишини бошлади

© SputnikФорум глав регионов Шанхайской организации сотрудничества в Ташкенте
Форум глав регионов Шанхайской организации сотрудничества в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тадбирда 50 дан ортиқ спикерлар – ШҲТнинг барча саккиз мамлакати делегациялари раҳбарлари сўзга чиқади.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Форум савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.
Тадбирда 50 дан ортиқ спикерлар – Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудлари раҳбарлари ҳамда делегация вакиллари сўзга чиқади.
Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ва Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхоналарининг 150 дан ортиқ вакиллар ҳамда 50 дан кўпроқ тадбиркорлар иштирок этадилар.
Форум дастури ялпи мажлис ва 3 та панель мунозараларидан иборат.
Ишбилармон доиралари учун бизнес-форум, “В2В” учрашувлар ва Ўзбекистон ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилади.
Форум давомида бир қатор битимлар имзоланиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0