Дунёда

Украина ғалласи ортилган юк кемаси Босфорга кирди

© AP Photo / David GoldmanСухогруз Navi-Star с зерном в порту Одессы. Архивное фото
Сухогруз Navi-Star с зерном в порту Одессы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Одессадан Истанбулга келаётган Сьерра-Леоне байроғи остидаги юк кемаси Босфорга кирди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Украина ғалласи бўлган юк кемаси Босфор бўғозига кирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Сьерра-Леоне байроғи остида сузиб бораётган юк кемаси кеча, 2 август куни кечқурун Одессадан Истанбулга етиб келди.
Гуманитар операция Истанбулдаги ыўшма мувофиқлаштириш маркази таркибида россиялик зобитларнинг фаол иштирокида режалаштирилганди. Кема Босфор бўғозидан ўтган ва Ливияга йўл олди.
22 июл куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина ғалласини экспорт қилишда Россия томонидан ёрдам кўрсатиш бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди.
Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина ғалласи, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0