Дунёда

Хитой Тайвандан айрим турдаги маҳсулотлар импортини тўхтатди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишСтраны мира. Китай
Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитой Тайвандан цитрус мевалари ва айрим турдаги музлатилган балиқлар импортини тўхтатди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Бугун, 3 августдан бошлаб Хитой Тайвандан цитрус мевалари ва айрим турдаги музлатилган балиқлар импортини тўхтатди. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси хабар берган.
“2022 йил 3 августдан Тайвандан цитрус мевалари ва икки турдаги балиқларни материкга олиб киришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу қарор ушбу маҳсулотларда карантин зараркунандалари, шунингдек, СOVID-19 яқинда такроран аниқлангани сабабли қабул қилинган.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Пелосининг самолёти Тайбэй 2 август куни Тайбэй аэропортига қўнди. Шундан сўнг АҚШ вакили орол раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди ва унди "АҚШ Тайванни қўллашдан воз кечмаслигини" таъкидлади.
Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда.
Янгиликлар лентаси
0