Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди

© Depositphotos.com / olly18Мужчина с чемоданом путешествует
Мужчина с чемоданом путешествует - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Oбуна бўлиш
Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ҳукуматнинг 424-сонли қарори билан Ўзбекистон ҳудудида ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди.
Ҳужжатга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.
Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади.
Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.
Янги тартибга кўра:
Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.
Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади.
Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади.
Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади. Шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.
Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим.
Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.
Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0