Туризм

Хоразм ҳокими ШҲТ мамлакатлари ўртасида чартер рейсларни ташкил этишни таклиф қилди

© Sputnik / Мария НауменкоНа территории крепости Ичан-Кала в Хиве
На территории крепости Ичан-Кала в Хиве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фарҳод Эрманов ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми доирасидаги сессияда туризмга оид атор ташаббусларни илгари сурди.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) минтақалари ўртасида сайёҳлар учун чартер рейсларни ташкил этиш таклифини билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Эрманов Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарларининг форуми доирасидаги сессияда яна қатор ташаббусларни илгари сурди.
Хусусан, Хоразм раҳбари ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳудудларининг сайёҳлик салоҳияти намойиш қилиш ҳамда сайёҳлик йўналишлари бўйлаб ўзаро ахборот ва матбуот турларини ташкил этишни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, ташкилот ҳудудида мавжуд туристик салоҳиятни тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимдир.
Шунингдек, Эрманов Хоразмда ШҲТ мамлакатлари меҳмонхона тармоғи филиалини очиш таклифини ўртага ташлади.
Аввалроқ Бухоро 2023 йилда ШҲТ туризм форумига мезбонлик қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0