“Amnesty International” Украинани халқаро ҳуқуқни бузишда айблади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУкраинский военный
Украинский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
“Amnesty International”: Украина қуролларни шаҳарларга жойлаштириш орқали халқаро қонунларни бузмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Украина қўшинлари шаҳарлардаги мактаб ва шифохоналарга қурол қўйган ҳолда тинч аҳолини хавф остига қўйиб, халқаро ҳуқуқ нормалари ва ҳарбий қонунларни бузмоқда. Бу ҳақда “Amnesty International” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида айтилган.
“Украина кучлари тинч аҳолига хавф туғдирган ва аҳоли пунктларида ҳаракат қилганда ҳарбий қонунларни бузган ҳолатларни ҳужжатлаштирдик. Мудофаа ҳолатида бўлиш украиналик ҳарбийларни халқаро гуманитар қонунларга риоя қилишдан озод қилмайди”, дейди ташкилот бош котиби Аньес Каламар.
Ҳисоботга кўра, Украина кучлари “аҳоли гавжум ҳудудларда, жумладан, мактаб ва шифохоналарда қурол тизимларидан фойдаланган ҳолда тинч аҳолига зарар етказмоқда”. Ҳисоботда қайд этилишича, бу нафақат ҳарбий қонунчилик, балки халқаро гуманитар ҳуқуққа ҳам зиддир.
“Amnesty International” - ноҳукумат ташкилотдир. Унинг вазифаси инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилишининг олдини олиш ва уларни йўқ қилишга қаратилган тадқиқотлар ўтказиш ва чоралар кўришдир.
Янгиликлар лентаси
0