Дунёда

РИА Новостининг Twitterдаги аккаунтлари ЕИнинг 27та давлатида блокланди

© Sputnik / Антон ДенисовСтраница социальной сети Twitter на экране мобильного телефона.
Страница социальной сети Twitter на экране мобильного телефона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Британия ва Европа Иттифоқининг 27 давлати Twitter’да РИА Новости аккаунтларини блоклади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. РИА Новости аккаунтлари Европа Иттифоқининг 27 мамлакати ва Британияда блокланди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқнинг ўзи маълум қилди.
Айни пайтда кўрсатилган мамлакатлардан саҳифага киришга ҳаракат қилинганда, блокировка барча Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Буюк Британияга тегишли эканлиги кўрсатилган ҳолда “Аккаунтга кириш ёпиқ” хабари кўрсатилади. Гап РИА Новости @rianru, Тезкор хабарлар РИА Новости @riabreakingnews, РИА Новости Спорт @rsportru, шунингдек, Прайм @1prime_ru иқтисодий ахборот агентлигининг аккаунти ҳақида бормоқда.
Twitter аввалроқ россиялик журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг, хусусан RT телеканалининг аккаунтларини бир неча бор блоклаган, канал бу қарор бўйича шикоят қилган. Бундан ташқари, ўша пайтда Роскосмос раҳбари лавозимини эгаллаган Дмитрий Рогозиннинг саҳифаси ҳам блокланган.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ Москва Ғарб журналистлар, спортчилар ва маданият арбобларига қарши санкциялар жорий этишини кутмаганини айтди.
Сўнгги йилларда Ғарбда Россия матбуоти билан боғлиқ вазият тобора қийинлашиб бормоқда. 2016 йилнинг ноябрида Европарламент Россия оммавий ахборот воситаларига қарши туриш зарурлиги ҳақида резолюция қабул қилди, ҳужжатда Sputnik ва RT асосий таҳдидлар сифатида кўрсатилган.
Бир қатор Ғарб сиёсатчилари, жумладан, АҚШ сенаторлари ва конгрессменлари, шунингдек, Франция президенти Sputnik ва RT телеканалларини АҚШ ва Франциядаги сайловларга аралашишда айблади, бироқ ҳеч қандай далил келтирмади. Россиянинг расмий вакиллари бундай баёнотларни асоссиз деб атади.
Янгиликлар лентаси
0