Дунёда

Кремль Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда эканини билдирди

© Sputnik / Валерий МельниковРоссийский миротворец на блокпосту №6 на въезде в город Шуша на дороге из Степанакерта в Лачин, архивное фото
Российский миротворец на блокпосту №6 на въезде в город Шуша на дороге из Степанакерта в Лачин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Песков: Россия можаро томонларини вазминликка ва келишувларни амалга оширишга чақиради.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Москва Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашаётганидан хавотирда ҳамда томонларни вазминликка ва уч томонлама келишувларни бажаришга чақиради. Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биз жуда диққат билан кузатяпмиз. Табиийки, вазиятнинг кескинлашувидан хавотирдамиз. Томонларни вазминликка, энг муҳими, маълум уч томонлама ҳужжатларнинг барча бандларига риоя қилишга чақирамиз”, деди у.
2020 йил сентябрь ойи охирида Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта бошланди, бу узоқ муддатли можаронинг давомига айланди ва тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келди. Томонлар сулҳ тузишга бир неча бор уринган, бироқ 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишув муваффақиятли бўлган. Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга ҳамда асирлар ва ўлганларнинг жасадларини алмашишга келишиб олган.
Бундан ташқари, Ереван Бокуга Келбажар ва Лочин вилоятларини, шунингдек, урушлар оралиғида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси назорати остида бўлган Агдам вилоятининг бир қисмини топширган. Минтақада Россия тинчликпарвар кучлари жойлаштирилган.
Кеча, 3 август куни кескинликнинг янги босқичи пайдо бўлди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудида, Сарибоб баландлиги ҳудудида ўт очишни тўхтатиш режимини бузганини маълум қилди. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлиги Озарбайжон ва Арманистон томонлари вакиллари билан биргаликда вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўрмоқда.
Тоғли Қорабоғда қисман сафарбарлик эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0