Очиқлик сиёсатини бузган амалдорлар жавобгарликка тортилади

© pexels.com/Sora ShimazakiЖенщина с папкой
Женщина с папкой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик киритилди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёев 3 август куни имзолаган 786-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда, мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача ) жарима қўлланилади.
Мазкур ҳуқуқбузарликлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Янгиликлар лентаси
0