Иқтисод

Олти ойда ходимларга 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланган — ДСҚ

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Январь ойидан бери 5 млн 372,2 минг нафар фуқарога расман иш ҳақи ҳисобланмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2022йил январь-июнь ойларида ходимларга 82,5 трлн сўмга яқин иш ҳақи ҳисобланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, январь ойидан бери 5 млн 372,2 минг нафар фуқарога расман иш ҳақи ҳисобланмоқда. Ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 2,8 млн сўмни ташкил қилган.
Ҳудудлар кесимидаги энг кўп ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳри ва Навоий (3,77 млн сўм) вилоятларида қайд этилган. Энг кам ойлик эса Сирдарё (1,98 млн сўм) ва Фарғона (1,96 млн сўм ) ҳиссасига тўғри келган.
Вилоятларда ўртача ойлик иш ҳақи:
Тошкент шаҳрида — 4 млн 408,7 минг сўм;
Тошкент вилоятида — 2 млн 847,7 минг сўм;
Навоий вилоятида — 3 млн 779 минг сўм;
Қорақалпоғистон Республикасида — 2 млн 445,6 минг сўм;
Андижон вилоятида — 2 млн 292,3 минг сўм;
Бухоро вилоятида — 2 млн 261,6 минг сўм;
Қашқадарё вилоятида — 2 млн 113,5 минг сўм;
Сурхондарё вилоятида — 2 млн 102,3 минг сўм;
Самарқанд вилоятида — 2 млн 096,4 минг сўм;
Жиззах вилоятида — 2 млн 089,5 минг сўм;
Хоразм вилоятида — 2 млн 083,1 минг сўм;
Наманган вилоятида — 2 млн 057,9 минг сўм;
Сирдарё вилоятида — 1 млн 985,6 минг сўм;
Фарғона вилоятида — 1 млн 969,9 минг сўмга тенг.
Аввалроқ, Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3 млн 540,5 минг сўмни ташкил этганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0