ООН “Толибон”ни* “Ал-Қоида”** билан алоқани узишга чақирмоқда

© AFP / FARIDULLAH AHMADZAIБоевики, запрещенного в РФ, движения Талибан
Боевики, запрещенного в РФ, движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
Ташкилотнинг Контртеррор бошқармаси толиблар террорчилар билан алоқани узиши учун барча ишни қилишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) “Толибон”* ҳаракатини “Ал-Қоида”** террорчилари билан алоқасини узишга ундаш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. Бу ҳақда БМТ бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков маълум қилди.
Воронков Афғонистонда “Ал-Қоида”** етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилингани ҳақида саволга жавоб бераётиб, бу ташкилотнинг аввалгидек Афғонистонда етарлича яхши аҳамияти борлигини қайд этди.

“Менинг бошқармам “Толибон”ни* террорчилар билан алоқани узиши учун барча ишни қилади”, - деди у.

* ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
** Россия ва бошқа қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

Мавзуга оид:

Кобулда аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши бўйича “парвозлар таҳлили” - ОАВ
Оқ уй: Афғонистонда “Ал-Қоида”* етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилинди
Янгиликлар лентаси
0