Спорт

“Осиё болалари”: Ўзбекистон медаллар ҳисобида иккинчи ўринга кўтарилди

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаМедали VII Международных спортивных игр "Дети Азии".
Медали VII Международных спортивных игр Дети Азии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Владивосток шаҳрида бўлиб ўтаётган "Осиё болалари" халқаро олимпиада ўйинларида Ўзбекистон ёшлари ҳисобида 25 та олтин, 18 та кумуш ва 28 та бронза жамланди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларининг навбатдаги баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон давлатлар кесимида кучли учликка кирди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Иштирокчи давлатлар орасида Россия биринчи, Ўзбекистон иккинчи, Қозоғистон учинчи ўринни эгаллаган.
Давлатлар кесимидаги кучли учлик:
Россия
Ўзбекистон
Қозоғистон
Медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон делегацияси яна бир поғона кўтарилди. Ҳозирда Ўзбекистон ҳисобида 25 та олтин, 18 та кумуш ва 28 та бронза бор.
Медаллар сони бўйича биринчи ўринни ҳозирда 35 та олтин медал билан Сибир федерал округи эгаллаб турибди.
3 август куни бўлиб ўтган баҳсларда самбо, дзюдо ва соҳил волейболи вакиллари республика терма жамоаси ҳисобини 14 та медаль, шу жумладан учта энг юқори даражадаги мукофот, учта кумуш ва саккизта бронза билан тўлдиришди.
"Олтин":
Ислом Абдузакиров (самбо);
Зарина Жамолова (дзюдо);
Асадбек Бектурдиев (дзюдо).
"Кумуш":
Диёра Номозова (самбо);
Фотима Мусаева (самбо);
Аселхан Аралбоева (дзюдо).
"Бронза":
Бибихоним Одилова (самбо);
Шахзода Садуллаева (самбо);
Немат Худайберганов (самбо);
Асадбек Матякубов (самбо);
Азамат Аблоқулов (самбо);
Диёрбек Қўчқоров (самбо);
Гулмира Рустамова (дзюдо);
Соҳил волейболи бўйича Ўзмирлар терма жамоаси.
Эслатиб ўтамиз, Владивостокда бўлиб ўтаётган “Осиё болалари” VII Халқаро спорт ўйинлари 8 августга қадар давом этади. Унда иштирокчилар спортнинг 19 тури бўйича 273 та медаль жамланмаси учун кураш олиб бормоқдалар.
Янгиликлар лентаси
0