Ўзбекистон картошкани қайси давлатлардан сотиб олмоқда?

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишМешки с картофелем. Архивное фото
Мешки с картофелем. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон энг кўп картошкани Покистон, Қозоғистон ва Россиядан импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 14 та давлатдан қиймати 55,5 млн долларга тенг бўлган 319 минг тонна картошка импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 11,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистон энг кўп картошкани Покистон (257,4 минг тонна), Қозоғистон (23,4 минг тонна) ва Россия (14,5 минг тонна)дан сотиб олган.
Бундан ташқари, Қирғизистон (8,9 минг тонна), Эрон (5,6 минг тонна), Афғонистон (4 минг тонна) ва Нидерландия (3,9 минг тонна)дан ҳам мамлакатга картошка кириб келган.
Беларусь (631,6 тонна) ва Польша (559 тонна) давлатлари ҳам картошкаларини Ўзбекистонга экспорт қилган.
Аввалроқ, Ўзбекистон ўрикларини энг кўп Россия (3,7 минг тонна) харид қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0