Сиёсат

Ўзбекистон "ягона Хитой" сиёсатини қўллаб-қувватлайди – ТИВ

© Sputnik / Зафар ХалиловМИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ТИВ Тайвань атрофида юзага келган кескинлик тезроқ бартараф этилишига умид билдирган.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Ўзбекистон “Ягона Хитой” сиёсатини, ушбу мамлакат суверенитети, ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида келтирилган. Баёнот матни “Дунё” ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.
Баёнотда келтирилишича, Ўзбекистон Тайвань атрофида юзага келган кескинлик тезроқ бартараф этилишига умид билдиради.
“Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига мувофиқ “Ягона Хитой” сиёсатини, ушбу мамлакат суверенитети, ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди”, - дейилади ТИВ баёнотида.
Маълумот учун, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолёти 2 август куни Тайпей аэропортига қўнди. Бу Қўшма Штатлар расмий вакилининг 1997 йилдан буён ушбу оролга амалга оширган биринчи ташрифи бўлди.
Хитой Тайванни ўзининг ажралмас қисми деб билади ва сўнгги 50 йил давомида “ҳудудий яхлитлик” сиёсатини ўтказмоқда. Шу сабабли ХХР Тайпей вакиллари ҳамда хорижий давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари ва ҳарбийлари ўртасидаги ҳар қандай алоқага доимо қарши чиқиб келган.
Хитойнинг БМТдаги расмий вакили Чжан Цзюнга кўра, хорижий давлатлар томонидан Хитой ва Тайваннинг “ҳудудий яхлитлик” тамойилни менсимаслик – бу “қизил чизиқ”дан ўтишдир.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг ушбу сафарини “провокация” ва бошқа “давлатлар ҳуқуқ ва манфаатларини менсимаслик” деб атади.
Янгиликлар лентаси
0