Дунёда

Пекин аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишСтраны мира. Китай
Страны мира. Китай  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитой ҳар доим террорчиликка қарши бўлган бўлса-да, АҚШ томонидан Кобулда аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади.
ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Пекин Кобулда "Ал-Қоида"* етакчиси аз-Завоҳирийнинг йўқ қилиш услубини қоралади, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунйин айтишига кўра, терроризмга қарши кураш ўзга давлатлар суверенитетини поймол қилмаслиги керак.
"Биз бу борадаги ҳисоботларни ўқиб чиқдик. Хитой ҳар доим терроризмга кескин қарши бўлиб келган ва биз унга қарши халқаро курашда фаол иштирок этамиз.
Шу билан бирга, биз терроризмга қарши курашда икки томонлама стандартларга ўрин йўқ деб ҳисоблаймиз ва бу терроризмга қарши ҳар қандай кўринишда курашиш керак. Террорчилкка қарши курашда ҳамкорлик учинчи давлатлар суверенитетига путр етказиш ҳисобига амалга оширилмаслиги керак”, - деди у брифингда.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Қоида"* етакчиси аз-Завоҳири Кобулда бир неча кун олдин АҚШ учувчисиз аппаратидан берилган зарба оқибатида йўқ қилинган эди. Reuters маълумотига кўра, аз-Завоҳири бўлган уйга зарба иккита R9X Hellfire ракеталари ёрдамида берилган. Ушбу ракеталарда портловчи модда бўлмайди, ракета фақат тиғ ёрдамида зарар етказади. Лекин афғонистонлик журналист Билал Сарвари айтишига кўра, аз-Завоҳири билан бир вақтда, ушбу уйда бўлган 12 киши қурбон бўлан. Улар орасида хорижликлар ҳам бор.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0