Маданият

Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамов асарларидан рухсатсиз фойдаланиш тақиқланди

© © Sputnik / Амир ИсаевШерали Джураев
Шерали Джураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Уларнинг асарларидан оммавий фойдаланиш, тарқатиш ва веб-сайтларга жойлаштириш тақиқланади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. 2022 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ артисти, Навоий мукофоти совриндори Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов асарларидан лицензия шартномаси тузмасдан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тақиқ Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (1034-модда) мувофиқ амал қилади.
Тақиқ уларнинг асарларидан оммавий фойдаланиш, тарқатиш ва барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда турли ижтимоий каналлар, платформалар ва веб-сайтларга жойлаштириш, шунингдек, асарлардан оммавий тадбирлар ҳамдатантаналарда фойдаланишга тааллуқлидир.
Эслатиб ўтамиз, муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини бузиш, уларнинг асарларидан ноқонуний фойдаланиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Янгиликлар лентаси
0