Терговчиларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади – президент топшириғи

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
Тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизими яратилади.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев суриштирув ва тергов органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тегишли идоралар мутасаддилари тергов ва дастлабки суриштирувларни олиб боришдаги муаммоли омиллар, янги пайдо бўлаётган таҳдид ва жиноят турларини ҳисобга олган ҳолда терговчи кадрларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Хусусан, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар, иқтисодий жиноятчилик ҳамда кибермаконда ёки ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни тергов қилиш бўйича фаолиятнинг методик таъминотини такомиллаштириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
Мирзиёев замон талаблари ва халқаро стандартлар асосида суриштирув ҳамда тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратиш бўйича топшириқлар берди.
Янгиликлар лентаси
0