Тест синовлари 8 августдан бошланади - ДТМ

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Oбуна бўлиш
Имтихонларда иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш жараёнлари ҳам бошланди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Янги 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар берди.
Тест синовлари икки сменада ўтади:
1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
2-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.
Айтилишича, имтихонларда иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш жараёнлари ҳам бошланди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун рухсатномани my.dtm.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.
Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:
@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot
“Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари очиқ майдонда ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0