Жамият

Тошкент аэропортида божхона назорати тартиби соддалаштирилди

© Пресс-служба Uzbekistan AirportsЗона прохождения таможенного контроля в аэропорту Ташкента.
Зона прохождения таможенного контроля в аэропорту Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эндиликда йўловчилар божхона назоратидан ўтганликларини ўзлари ҳам пайқамай қолишади – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Тошкент аэропортида божхона назоратидан ўтиш тартиби янада соддалаштирилди. Бу ҳақида Uzbekistan Airports хабар берди.
Айтилишича, “Тошкент” халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида масофавий божхона назорати тизими ишга туширилди.
“Эндиликда йўловчилар божхона назоратидан ўтганликларини ўзлари пайқамайдилар”, дейилади хабарда.
Янги ишга тушган тизим назорат камералари ва парвоз ҳақидаги олдиндан олинган маълумотларни таҳлил қилади. Бу эса йўловчилар ва уларнинг юкларини билвосита божхона назоратидан ўтказиш имконини беради.
Терминалнинг бутун периметри бўйлаб ўрнатилган камералар орқали божхона органлари реал вақт режимида масофадан туриб вазиятни кузатиб боради. Улар фақатгина зарур ҳолларда йўловчиларни божхона кўригидан ўтказиши мумкин.
Бу эса, хорижга отланган йўловчиларнинг божхона назоратидан тезроқ ва ҳеч қандай кечикишларсиз ўтиш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0