Маданият

Тошкентда ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтади

© Sputnik / Валерий Левитин / Фотобанкка ўтишНародные промыслы Узбекистана
Народные промыслы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Янги форматдаги тадбир бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Тошкентда 6 ва 7 август кунлари “Yangiamarket” ҳунармандлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва мусиқачиларнинг иккинчи фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақида Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Фестиваль ўз ишини Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида олиб боради.
“Янги форматдаги тадбир бизнес, маданият ва санъатнинг кўплаб соҳалари вакилларини ўзида жамлайди”, дейилади хабарда.
Тадбир доирасида энг яхши ёш ва истиқболли дизайнерлар, ҳунармандлар, бастакорлар, рассомлар, гастро-ҳаваскорлар ва ўз соҳасининг бошқа мутахассислари ўз ишларини тақдим этадилар.
Икки кунлик фестиваль дастурида Россиянинг Samocean ва DIOR, Тошкентнинг Valeri, COC, Josef Tumari, Yunus, Densk каби маҳаллий ва хорижий ёш ижодий гуруҳлари ўз мусиқий чиқишларини намойиш қилишади.
Янгиликлар лентаси
0