Жамият

Тошкентнинг баъзи ҳудудларида вақтинча электр энергияси ўчирилди

© Pixabay/a_roeslerЛампа накаливания
Лампа накаливания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
мазкур ҳудудлардаги паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски алюмин симлари янги замонавий SIP кабел тармоқларига алмаштириляпти.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бундан истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсад қилинган.
Электр энергияси вақтинчалик ўчириладиган ҳудудлар:
Яшнобод туманининг Шоҳсанам ҳамда Мунаввар қори кўчалари;
Юнусобод туманининг Юнусобод 18-даҳа, Оқтепа, Янгиҳаёт ҳамда Мирхўжаева кўчалари.
Шайхонтоҳур туманининг Шофайиз, Чаман, Уйғур, Улуғбек, Уйсоз, Хушрўй, Зиёсаид, Беҳзод ҳамда Муқанна кўчалари.
Сабаби ҳудудлардаги қуввати ҲЛ-0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски алюмин симларни янги замонавий SIP кабел тармоқларига алмаштириш ҳамда трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу сабабли ушбу ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
“Айни вақтда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" АЖ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган”, - дейилади хабарда.
"Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси" АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Янгиликлар лентаси
0