Дунёда

Хитой Тайвань яқинидаги сувларда баллистик ракеталар учирди

© Sputnik / Александр ВильфКорабли в порту города Гаосюн, архивное фото
Корабли в порту города Гаосюн, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тайвань: Хитой орол яқинидаги сувларда бир нечта баллистик ракеталарни учирди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Хитой ҳарбийлари Тайвань бўғозидаги машғулотлар давомида бир нечта баллистик ракеталарни учирди. Бу ҳақда Тайвань марказий ахборот агентлиги маҳаллий мудофаа вазирлигига таяниб хабар берган.
“Маҳаллий вақт билан тахминан 13:56 (Тошкент вақти билан 10:56) да Хитой Коммунистик партияси Тайваннинг шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий қисмидаги сувларда бир нечта Дунфэн сериясидаги баллистик ракеталарини учирди”, деб хабар берди орол марказий ахборот агентлиги.
Кеча, 3 август куни Хитой давлат газетаси “Global Times” 4-7 август кунлари бўлиб ўтадиган машғулотларда Хитой Қуролли кучлари Тайвань бўғози орқали биринчи марта узоқ масофали жанговар артиллериядан ва DF-17 (Дунфэн-17) гипертовушли ракетасидан фойдаланиши ҳақида хабар берганди.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайбэйга ташрифига жавоб бўлган маневрлар бугун, 4 август куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да (Тошкент вақти билан 09:00) орол атрофидаги сув зонасидаги олтита ҳудудда бошланди. Улар 7 августгача давом этади.

Мавзуга оид:

Лавров Пелосининг Тайванга ташрифи билан АҚШ нимани исботламоқчилигини айтди
Ўзбекистон "ягона Хитой" сиёсатини қўллаб-қувватлайди – ТИВ
Хитой Тайван атрофида кенг кўламли ҳарбий машқларни бошлади
Хитой нега Тайванга ҳужум қилмади?
Янгиликлар лентаси
0