Дунёда

Хитой Тайван атрофида кенг кўламли ҳарбий машқларни бошлади

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишКитайские военные
Китайские военные  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитой қуролли кучлари Тайван атрофида кенг кўламли ўқ отиш машқларини бошлади.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Хитой Халқ-озодлик армияси Тайван атрофида кенг кўламли ўқ отиш машқларини бошлади, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.
Маневрлар АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайпейга ташрифига жавобан, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Москва вақти билан 7:00) орол атрофидаги олтита ҳудудда бошланди ва якшанба куни тушгача давом этади.
Хитой томони аввалроқ координаталари эълон қилинган машғулотлар ўтаётган ҳудудларда кема ва самолётларни аква ҳудуди ва ҳаво ҳудудига кирмаслик тўғрисида огоҳлантириш берди.
Ненси Пелоси сешанба куни кечқурун Тайпейга ташриф буюрган эди. Бу 1997 йилдан буён АҚШ юқори лавозимли амалдорининг Тайванга биринчи ташри бўлди.
Хитой Тайванни ўз провинцияси деб билади ва ҳар доим Тайпей вакиллари юқори мартабали хорижий амалдорлар ёки ҳарбийлар билан учрашганда - буни кескин норозилик билан қарши олади.
Пелоси ташрифи арафасида ҳам Хитой раҳбари С Цзиньпинь АҚШ президенти Жо Байденга "ёнғин билан ўйнашган киши оловда ёниб кетиши мумкин" деб таҳдидли огоҳлантириш юборган эди.
Пелосининг ташрифи Тайван бўғозидаги кескинликнинг янги босқичига туртки бўлди. 4-7 август кунлари ҳарбий машғулотлар бошланишини эълон қилишдан ташқари, Пекин Тайваннинг иккита фондига санкциялар жорий қилди, оролга табиий қум экспортини ҳамда Тайвандан цитрус мевалари ва айрим турдаги балиқ маҳсулотлари импортини тўхтатди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ХХР қатъий чоралар кўриш ниятида эканлигини маълум қилди ва бўлиб ўтган ташрифнинг барча салбий оқибатлари ҳали олдинда эканлигини ва бунинг учун Вашингтон ва Тайпей аниқ жавобгар бўлишини айтди.
Янгиликлар лентаси
0