Жамият

Алимент тўловлари жамғармаси ташкил этилди

© Depositphotos / tuthelensДевушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жамғарма ҳисобидан тўловлар вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорга нисбатан тадбиқ этилади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистонда “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилди. Бу бўйича Ҳукуматнинг 427- сонли қарори қабул қилинди.
Жамғармага Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан 50 млрд сўм маблағ ажратилди.
Жамғарма ҳисобидан тўловлар вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорга нисбатан тадбиқ этилади.
Пул маблағлари Бюронинг ягона ахборот тизими орқали алимент олувчининг банк картасига ўтказилади.
Давлат ижрочиси жамғармадан қопланган алимент тўловларини яна жамғармага қайтариш учун қонунчиликда белгиланган тартибда ижро ҳаракатларини амалга оширади.
Бунда икки ой давомида қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганиб борилади. Агар унинг мулкий аҳволи ўзгармаса, у ҳолда қарздорлик Жамғарма томонидан ҳисобдан чиқарилади.
Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маблағлар ажратишга келиб тушган қарорлар бўйича маълумотлар олиш;
ундирилган ва Жамғармага ўтказиладиган пул маблағларининг амалда келиб тушган суммаси бўйича тижорат банклари ва тегишли ташкилотлардан ахборотлар ва статистика маълумотларини сўраб олиш;
хорижий валютада ҳисобварақлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича операцияларни амалга ошириш;
бўш маблағларини миллий валюта ва чет эл валютасида тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, шунингдек, чет эл валбтасидаги пул маблағлари бўйича айирбошлаш ва бошқа операцияларни амалга ошириш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Мажбурий ижро бюросининг фаолиятини танқид қилиб, алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилиниши ҳақида маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0