Россия

АҚШнинг дунёга ҳукмрон бўлишга уриниши бефойда – Лавров

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишГлава МИД РФ Сергей Лавров
Глава МИД РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Америкаликлар ҳар қандай мустақилликни бостириш йўлидан бормоқда, - деди Лавров.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Сергей Лавров Америка Қўшма Штатларининг ўз ҳукмронлигини дунёнинг тобора кўпроқ нуқталарида кенгайтиришга уринишларини беҳуда деб атади.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири АСЕАН ТИВ раҳбарлари учрашуви доирасида Хитой ташқи сиёсати етакчиси Ван И билан учрашувда айтиб ўтди.
Вазирга кўра, дунёнинг барча янги ва турли майдонларида “америкалик ҳамкасблар ҳар сафар ўз ҳукмронлигини таъминлашга уринмоқда”.

“Ва ҳар сафар унга эргашганлар АҚШ томонидан яратилган битта вазиятга, битта инқирозга кўзингизни юмиб, ҳамма нарса озми-кўпми яхши бўлишини кутишингиз мумкин бўлган сиёсатнинг бефойдалигини тушунишади. Йўқ, америкаликлар ҳар қандай мустақилликни бостириш йўлидан бормоқда”, - дея Лавровнинг сўзларини келтирди РИА Новости.

Лавров АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи ҳақида фикр билдириб, Вашингтон ўзи эълон қилган принципларни бузаётганини таъкидлаган.
Мисол тариқасида вазир Украина ва Тайвань билан боғлиқ вазиятни келтирди. “Улар Украина орқали Россия Федерациясига таҳдид қилишга қарор қилди ва кўп йиллар давомида Киев режимининг ирқчилик сиёсатига эътибор бермади”.
“Худди шундай, Нэнси Пелоси хонимнинг Тайванга ташрифида ҳам улар омма олдида эълон қилган ва содиқ эканлигига ишонтирган барча тамойилларини инкор қилиб, ўзларини алдашган. Украина мисолида ҳам худди шундай: улар энг юқори даражада имзолашган ва шунчаки оёқ ости қилиб бўлмайдиган хавфсизлик тамойилларини бузишди”, - дея қўшимча қилди Россия ТИВ раҳбари.
ASEAN (Association of South East Asian Nations) — Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси. Ташкилот асосан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш билан шуғулланади. АСЕАН 1967 йилда ташкил қилинган ва бугунги кунда унга 10та давлат аъзо бўлган: Бруней, Вьетнам, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Малайзия, Мьянма, Сингапур, Таиланд ва Филиппин. 1996 йилдан бошлаб Россия - АСЕАН ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган.
Янгиликлар лентаси
0