Спорт

Жаҳон мусобақаларида ғолиб бўлган шахматчиларга пул мукофотлари берилади

© Фонд масс-медиаТурнир Zakovat-Gambit прошел с участием мировых звёзд шахмат в Ташкенте
Турнир Zakovat-Gambit прошел с участием мировых звёзд шахмат в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган спортчига 600 млн сўм пул мукофоти берилади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Халқаро турнирларда ғолиб бўлган шахматчи ва тренерларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори белгиланди. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ-347 сонли қарорида назарда тутилган.
Қарорга кўра, Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медаль олган спортчига 600 млн сўм, тренерга 300 млн сўм пул мукофоти берилади.
Кумуш медаль соҳибига 300 млн сўм, тренерга 150 млн сўм;
Бронза медаль соҳибига – 150 млн сўм, тренерга 75 млн сўм.
Қолаверса, Халқаро шахмат федерацияси таснифига кўра жаҳон мусобақаларида олтин медаль олган спортчига 90 млн сўм, тренерга эса 45 млн сўм пул мукофотини бериш белгиланди.
Кумуш медаль соҳибига 45 млн сўм, тренерга 22,5 млн сўм;
Бронза медаль соҳибига – 22,5 млн сўм, тренерга 11 млн 250 сўм.
Халқаро шахмат федерацияси таснифига кўра Осиё мусобақаларида олтин медаль олган спортчига 21 млн сўм, тренерга эса 11,5 млн сўм пул мукофотини бериш белгиланди.
Кумуш медаль соҳибига 11,5 млн сўм, тренерга 5 млн 250 сўм;
Бронза медаль соҳибига – 5 млн 250, тренерга 2 млн 625 сўм.
Халқаро гроссмейстер бўлганда 30 млн сўм пул мукофоти берилади.
Янгиликлар лентаси
0