Жамият

Кўп квартирали уйларни бошқаришда янги қоидалар қўйилди - президент қарори

© Sputnik / Андрей Попов / Фотобанкка ўтишЖилой дом
Жилой дом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ушбу йилнинг 1 ноябридан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Эндиликда кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади. Бу ҳақида президент қабул қилган ПҚ–346-сонли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжат билан 1 сентябргача муаммоли кредит қарзи бор уй-жой мулкдорлари ширкатининг (ЖЕК) бошқарув усулини ўзгартириш бўйича умумий йиғилиш қарори қабул қилинса, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.
Бунда:
Муаммоли банк кредитлари бор ширкатлар банкнинг хулосаси олинган тақдирда тугатилиши мумкин;
Тугатилган ёки бошқариш усули ўзгартирилган ширкатлар бошқарувидаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотлар жалб қилинади;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жалб қилинган бошқарувчи ташкилот фаолиятини, хизматлар сифатини 6 ой мониторинг қилади ва кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларига риоя қилмаган бошқарувчи ташкилотларга чораларни қўллайди.
Шунингдек, 1 ноябрдан кўп квартирали уйларни бошқариш органлари бошқарув фаолиятини, улар электрон реестрга киритилгандан сўнг амалга оширади.
Уйларни қуриш лойиҳа ҳужжатларида, кадастр паспортида умумий фойдаланишдаги мулк рўйхати аниқ кўрсатилади.
Қурилиши тугалланган кўп квартирали уйларга рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни камайтириш ва туташ ерда қўшимча объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.
Янгиликлар лентаси
0