Дунёда

Коронавирус пайдо бўлишида АҚШ иштирок этган бўлиши мумкин - Россия Мудофаа вазирлиги

© REUTERS / Adnan Abidi Мужчина с дровами проходит мимо погребальных костров во время массовой кремации в Индии
Мужчина с дровами проходит мимо погребальных костров во время массовой кремации в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШ ўзининг биотехнологиялар соҳасида эришган ютуқларидан ноқонуний ва ғайриинсоний мақсадларда фойдаланмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) коронавируснинг пайдо бўлишида иштирок этиши эҳтимолини кўриб чиқмоқдамиз, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.
USAID 2009 йилдан бошлаб янги коронавирусларни ўрганиш бўйича "Predict" дастурини молиялаштириб келган. Ушбу мақсадда улар вирус ташувчи кўршапалакларни ўрганишган. USAID пудратчиларидан бири - Украинадаги ҳарбий биологик фаолияти билан танилган Metabiota компанияси эди, дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги таъкидлашига кўра, 2019 йилда, COVID-19нинг дастлабки ҳолатлари аниқлангунига қадар, Американинг Хопкинс институтида "Ивент-201" номли ўқув машғулотлари бўлиб ўтган. Унинг мақсади - аввал номаълум бўлган коронавирус эпидемияси вақтида ҳаракатларни машқ қилиш бўлган.
© Минобороны РФПроисхождение коронавирусной инфекции
Происхождение коронавирусной инфекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Происхождение коронавирусной инфекции
COVID-19 ривожланиш стсенарийсининг амалга оширилиши ва USAID томонидан "Predict" дастурининг фавқулодда тўхтатилиши пандемиянинг қасддан содир бўлганлиги ва унинг бошланишига Қўшма Штатларнинг аралашувидан далолат беради, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги.
2022 йилнинг май ойида нуфузли Lancet тиббий журналининг етакчи эксперти профессор Жеффри Сакс “коронавирус сунъий йўл билан ва катта эҳтимол билан Американинг биотехнология соҳасидаги ютуқлари ёрдамида яратилган”, деб хулоса қилган эди.
Ўз фикрининг тасдиғи сифатида мутахассис қуйидаги омилларни санаб ўтган эди:
касалликни оғирлаштирувчи коронавирусларга хос бўлмаган ўзгарувчан геновариантларнинг кўплиги;
ўлим ва юқумлилик даражасидаги сезиларли фарқлар;
нотекис географик тақсимланиш;
эпидемия жараёнининг олдиндан айтиб бўлмайдиган табиати.
"Беморларни маҳаллийлаштириш ва изоляция қилиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, пандемия маълум бир минтақада вируснинг янги "ташланиши" туфайли сунъий равишда қўзғатилганга ўхшайди", - дейилади хабарда.
Айтиш жоизки Амеркиа Қўшма штатлари сўнгги вақтларда ўзларининг биотехнологиялар соҳасида етишган ютуқларидан АҚШга хайрихоҳ бўлмаган давлатлар раҳбарларини йўқ қилиш мақсадида ҳам фойдалангани аниқланмоқда.
© Минобороны РФПроисхождение коронавирусной инфекции
Происхождение коронавирусной инфекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Происхождение коронавирусной инфекции
Хусусан, Венесуэланинг аввалги президенти Чавес қисқа муддат давомида қўлланганда сурункали касалликларни келтириб чиқарадиган ёки саратон ривожланишини қўзғатувчи дори ёрдамида заҳарланганини маълум бўлди. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлиги Венесуэла расмийлари маълумотларига таяниб хабар қилмоқда.
Бундай дори-дармонларни ишлаб чиқиш, халқаро ҳуқуқ талабларини бузган ҳолда, Қўшма Штатлар томонидан амалга оширилди ва президент Уго Чавесни заҳарлаш учун Клаудия Диаз исмли шахс томонидан қўлланилган. Кейин Диазни Америка махсус хизматлари Венесуэладан олиб чиқиб кетишган.
“Венесуэла раҳбарининг ўлими ва биологик қурол соҳасидаги ўзгаришлар ўртасидаги сабаб-оқибат боғлиқлиги суд-тиббий экспертиза маълумотлари ва Чавесни даволаган кубалик шифокорларнинг касалликнинг ноодатий кечиши ва ундан фойдаланишга чидамлилиги ҳақидаги кўрсатмалари билан тасдиқланган, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучлари, 25 февралда махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг, Украина ҳудудида АҚШ турли фондлар ва Пентагон томонидан ташкил қилинган 30дан ортиқ биологик лабораториялар мавжудлигини аниқлаган эди. Ушбу лабораториялар вабо, куйдирги ва бошқа ўта хавфли патогенларни ўрганиш билан шуғулланган. Улар жумладан вирусларни Украина ҳудудидан туриб Россияга тарқатиш механизмларини ўрганган. Жумладан Украина ҳудуди орқали учиб ўтувчи мавсумий қушлар ёрдамида ҳам.
Ундан ташқари америка лабораториялари украинлар ва русларнинг ДНК хусусиятларини ўрганиш мақсадида биологик тўқималари, турли маълумотларини йиғиб Германия, АҚШ ва бошқа хорижий давлатларга олиб чиқиб кетгани ҳам аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0