Ўзбекистон Товар-хом ашё биржаси Россияда савдо майдончаларини очди

© JCementТоварно-сырьевая биржа Узбекистана
Товарно-сырьевая биржа Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Oбуна бўлиш
Россиядаги савдо марказлари Челябинск, Владимир, Пермь шаҳарлари ҳамда Москва ва Смоленск вилоятларида ташкил этилган.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Товар-хом ашё биржаси Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари билан биргаликда 5 та янги хорижий савдо майдончаларини очди. Бу ҳақида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Матбуот хизмати бошлиғи Хикматулло Тиллабоев Sputnik мухбирига маълум қилди.
Биржанинг хориждаги янги таянч офислари Россия, Туркия, Озарбайжон ва Тожикистон каби мамлакатларда ўз фаолиятини бошлади.

Россиядаги савдо марказлари 6 та ҳудудда жумладан, Челябинск, Владимир, Пермь шаҳарлари ҳамда Москва ва Смоленск вилоятларида ташкил этилган.

Айтилишича, хорижий савдо майдончалари тармоғининг кенгайиши нафақат маҳаллий товарларни ташқи бозорларга олиб чиқишга, балки талаб юқори бўлган товарларни олиб кириш орқали ички нархларнинг барқарорлашишига ҳам кўмак беради.
Хорижий савдо майдончаларнинг фаоллашуви натижасида шу йил январь-июль ойларида биржада 120 дан зиёд янги норезидент мижозлар аккредитациядан ўтказилди ҳамда 257,0 млн АҚШ долларлик ташқи савдо битимлари тузилди.
Ҳозирда россиялик норезедент мижозлар сони 318 тага тенг.
Товар-хом ашё биржаси томонидан шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари кўмаклигида Хитой, Покистон, Франция, Мадрид, Индонезия, Тел-Авив, Дубай ва Иcтанбул каби мамлакатларнинг биржалари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.
Маълумот учун, янги хорижий савдо майдончаларини очишдан кўзланган асосий мақсад биржа савдоларининг бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг товар бозорларига эркин киришини таъминлашдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0