Спорт

Ўзбекистонлик таэквондочи қиз Жаҳон чемпионатида вице-чемпион бўлди

© Пресс-служба Ассоциации таэквондо ВТ УзбекистанаМаржона Худойкулова стала вице-чемпионкой мира среди юниоров по тхэквондо.
Маржона Худойкулова стала вице-чемпионкой мира среди юниоров по тхэквондо. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Мусобақанинг учинчи кунида -52 кг вазн тоифасида Маржона Худойқулова совриндор бўлди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Болгарияда бўлиб ўтаётган таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Маржона Худойқулова вице-чемпион бўлди.
Хабарда айтилишича, айни кунларда София шаҳрида таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг учинчи кунида -52 кг вазн тоифасида Маржона Худойқулова совриндор бўлди.
“Финалга қадар барча рақибаларини таслим қилган Маржонага ҳал қилувчи баҳсда бироз омад етишмади ва кумуш медални қўлга киритди”, дейилади хабарда.
Мусобақанинг биринчи куни Гулшаной Исмоилова бронза медалига эга чиқди.
Бугун мусобақанинг тўртинчи кунида ўзбекистонлик уч нафар таэквондочи иштирок этади:
-63кг Назарали Назаров
-55кг Маржона Юлдашева
-68кг Шоҳжаҳон Каримбоев
Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 7 августга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0