Жамият

Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишПогода дождь
Погода дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳарорат фони +33-38 даража атрофида сақланиб туради.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳарорат +34-36 даражагача исийди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +22-27 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0