Россия

Путинга россияликларнинг неча фоизи ишониши маълум бўлди

© POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в шестом Каспийском саммите
Президент РФ В. Путин принял участие в шестом Каспийском саммите - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сўровномада иштирок этганларнинг 78 фоизи президентга ишонади, 13 фоизи ишонмайди.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. “Ижтимоий фикр” жамғармаси ўтказган сўров натижаларига кўра, Россия президенти Владимир Путинга россияликларнинг 78 фоизи ишонади.
Тадқиқотга кўра, сўровномада иштирок этганларнинг 78 фоизи президентга ишонади, 13 фоизи ишонмайди. Респондентларнинг яна 9 фоизи жавоб беришга қийналган.
Респондентларнинг 79 фоизига кўра, Путин ўз лавозимида “анча яхши” ишлайди, сўров иштирокчиларининг 12 фоизи эса президент “анчагина ёмон” ишлайди, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг яна 9 фоизи жавоб беришга қийналган.
“ФОМнибус” сўрови 31 июль куни Россиянинг 53 та вилоятининг 104 та аҳоли пунктида 18 ва ундан катта ёшдаги 1,5 минг респондент ўртасида яшаш жойи бўйича суҳбатлар усулида ўтказилди.
Янгиликлар лентаси
0