Россия ва Ўзбекистон янги логистика занжирларини қурмоқда

© Совет Федерации РФВстреча Валентины Матвиенко с Председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзилой Нарбаевой
Встреча Валентины Матвиенко с Председателем Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзилой Нарбаевой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг йирик логистика операторлари Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очмоқда: "РЖД-логистика", "КИТ" компанияси ва бошқалар шулар жумласидан.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўзаро товар етказиб беришнинг янги занжирларини қуриш устида ишламоқда. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги савдо вакили ўринбосари Игорь Каминин Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар минтақалари раҳбарларининг форумида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу янги чақириқлар ва икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш билан боғлиқ.
“Ўзаро етказиб бериш ва икки мамлакат ўртасидаги савдони ривожлантириш бўйича янги вазифалар доирасида янги логистика занжирларини қуриш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда”, деди Каминин.
Савдо миссияси вакилининг таъкидлашича, айни пайтда Россиянинг бир қатор йирик логистика операторлари республикада ўз ваколатхоналари ва марказларини очмоқда. Масалан, КИТ компанияси буни амалга оширди. Бу Москва-Тошкент йўналиши бўйича гуруҳли юкларни етказиб беришни янада қулайроқ қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу кичик ва ўрта бизнес учун товар айирбошлашга яхши восита. Каминин “Агроэкспресс” лойиҳаси ривожланишда давом этаётганини эслатди. У Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги ҳомийлигида “РЖД-Логистика” билан биргаликда ишга туширилган.
Ушбу лойиҳа юкларнинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ҳудуди орқали ўтишини тезлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон бозорида харидоргир бўлган муҳим маҳсулотлар – ўсимлик ёғи, қандолатчилик маҳсулотлари билан ортга қайтиш учун мўлжалланган.
Ўзбекистоннинг расмий статистик маълумотларига кўра, Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди, январь-июнь ойларида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга ошиб, 4,065 миллиард долларни ташкил этган. (Ўзбекистон умумий ташқи савдосининг 16,6 фоизи).
Жумладан, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясига экспорти ҳажми 1,45 баробарга ошиб, 1,22 миллиард долларга (умумий экспорт ҳажмининг 12,3 фоизи), импорт ҳажми 2 миллиард 845 миллион долларга (умумий импортнинг 19,5 фоизи) етган.
Янгиликлар лентаси
0