Жамият

Ростов-на-Донда Ўзбекистон янги бош консули тайинланди

© Sputnik / Александр Поготов / Фотобанкка ўтишВид на Ростов-на-Дону через колокольню кафедрального собора Рождества Пресвятой Богородицы
Вид на Ростов-на-Дону через колокольню кафедрального собора Рождества Пресвятой Богородицы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистоннинг Ростов-на-Дону шаҳридаги янги бош консули Бурхон Алиқулов ўз вазифасини бажаришга киришди.
ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳрида Ўзбекистоннинг янги бош консули — Бурхон Алиқулов ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Бурхон Алиқулов 40 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академиясининг битирувчиси.
© “Дунё” ИАРостов-на-Донудаги янги бош консул
Ростов-на-Донудаги янги бош консул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Ростов-на-Донудаги янги бош консул
2004 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тизимида атташе сифатида иш бошлаган. 2020-2022 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2019 йилда Ўзбекистон Ростов-на-Дон шаҳрида дипломатик ваколатхонасини очган. Ўшанда бош консул лавозимига Рустам Қўрғонбоев тайинланганди.
Бош консулхона консуллик округига Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон Республикаси, Ингушия Республикаси, Кабарда-Балкария Республикаси, Қорачой Черкасия Республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон Республикаси, Шимолий Осетия Республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея Республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ Республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) киради.
Янгиликлар лентаси
0