Тошкентда Россия Миллий филармония оркестри концерт беради

© Фонд развития культуры и искусства при Минкульте УзбекистанаВладимир Спиваков и Национальный филармонический оркестр России на площади Регистан в Самарканде
Владимир Спиваков и Национальный филармонический оркестр России на площади Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Oбуна бўлиш
Концерт Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Алишер Усмонов хайрия жамғармаси кўмагида сентябрь ойида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Тошкентда 8 сентябрь куни дирижёр Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестрининг концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Тадбирда Генрик Ибсеннинг “Пер Гюнт” драмаси мусиқасидаги машҳур сюита ва Норвегия мумтоз санъат арбоби Эдвард Григнинг ля минор оркестри фортепиано концерти ижро этилади.
Шунингдек, Пётр Чайковский, Антонин Дворжак, Жакомо Пуччини ва Франческо Чилеа операларидан парчалар ҳам ижро этилиши режалаштирилган.
Яккахон ижрочилар Владимир Спиваков ва унинг жамоасининг концерт ва сайёр чиқишларида бир неча бор иштирок этган пианиночи Иван Бессонов ва сопрано Екатерина Петрова бўлади.
Тадбир “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи саҳнасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" Хайрия Жамғармаси кўмагида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия миллий филармонияси оркестрининг концерти 23 май куни Тошкентда ва 25 май куни Самарқандда бўлиб ўтганди.
Янгиликлар лентаси
0