Урал мебелчилари Ўзбекистон бозорига чиқмоқчи

© Sputnik / Юрий Стрелец / Медиабанкка ўтишМагазин ИКЕА
Магазин ИКЕА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2022
Oбуна бўлиш
Свердловсклик тадбиркорлар IKEA услубида ишлаб чиыарилган мебель ва қурилиш материалларини Ўзбекистон бозорига ҳам олиб кирмоқчи.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россиянинг Свердловск вилояти тадбиркорлари мебел ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи “IKEA” компаниясининг Урал аналогини Ўзбекистонга экспорт қилишни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда вилоят телевиденияси хабар берди.
Қайд этилишича, свердловсклик тадбиркорлар вилоятдан мебел ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи швед компанияси — “IKEA”ни сиқиб чиқаришга тайёр. Бундан ташқари, компаниянинг Урал аналоги нафақат Россия, балки Арманистон ва Туркманистонда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Улар ўз маҳсулотини Ўзбекистонга ҳам олиб киришни режалаштирган.
Умуман олганда, уй учун замонавий жиҳозлар “IKEA”нинг Урал аналогидан жой олган. Ишбилармонлар ўзларининг ишланмалари билан Россияни тарк этган швед компаниясининг ўрнини эгалламоқчи.
“Биз ассортиментимиздан ясашимиз мумкин бўлган турли жавонлар, поябзал қўядиган жиҳозлар, суратлар учун ромлар каби материалларни ишлаб чиқаришга ҳаракат қиламиз. Биз буларни аллқачон ўз ускуналаримиз ёрдамида ясай оламиз”, - дейди компания тижорат директори Вячеслав Заботин.
Корхона товар айланмасининг 15% и экспортга тўғри келади. Йил бошидан бери ишлаб чиқарувчилар Арманистон ва Туркманистон бозорига кирган. Энди эса ўзбекистонлик тадбиркорлар навбатдаги ҳамкор бўлишни режалаштирмоқда.

“Агар келишувга эришсак, жуда яхши бўларди. Бу маҳсулотга мамлакатимизда талаб катта, чунки сўнгги уч йилда давлатимиз янада ривожланди”, дейди ўзбекистонлик тадбиркор Ўткир Баҳодиров.

Оддий ва мустаҳкам дизайнли швед мебеллари ишлаб чиқарувчи “IKEA” компанияси Россия аҳолиси орасида жуда оммавий эди. Лекин Украинада махсус операция бошланганидан сўнг хорижий компания Россия бозорини тарк этишини эълон қилди. Россиялик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса бўшаган бозор сегментларини тўлдиришга ҳаракат қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0